Бугун
12
Ўзбек

«Бавария» президенти: «Перес Олисе борасида таклиф юбораман деб овора бўлмасин»

Футбол
7 июн, 20:05
«Футболчиларни сотадиган клуб эмасмиз», — дейди Ҳайнер.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Бавария» президенти: «Перес Олисе борасида таклиф юбораман деб овора бўлмасин»
Foto: Getty Images

«Бавария» президенти Ҳерберт Ҳайнер жамоа вингери Майкл Олисега «Реал» қизиқаётганига муносабат билдирди.

Аввалроқ Мадрид клуби президенти лавозимига номзод Флорентино Перес франциялик футболчи учун мюнхенликларга 150 миллион евро миқдорида таклиф юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Майкл Олисе — «Бавария» футболчиси ва унинг клуб билан узоқ муддатли шартномаси бор. Биз футболчиларини сотишни мақсад қилган клуб эмасмиз.

Агар Флорентино Перес бизга таклиф юбормоқчи бўлса — ҳозирча бундай ҳолат бўлгани йўқ, — у бунга овора бўлмаса ҳам бўлади»
, — дея Ҳайнернинг сўзларини келтиради Bayern Germany.

Olise
Foto: Getty Images

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар