«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Рой Кин Франция, Испания ва Аргентинани Жаҳон чемпионати фаворитлари сифатида кўрсатди, кейин эса Англия миллий жамоасининг ҳимоя чизиғи сабабли уларга ишончи тўлиқ эмаслигини қўшимча қилди.
«Францияда ажойиб таркиб бор. Испания ҳам фаворитлар қаторида бўлади. Агар Евро-2024даги каби тўпни назорат қилишни кўрсата олишса, бу борада уларга ишонаман.
Бу рўйхатга Аргентинани ҳам қўшаман. Аниқки, Жанубий Америка жамоаларидан бири доим даъвогарлардан бўлади.
Англия? Уларнинг ҳимояси мени хавотирга солади», – дея Киннинг сўзларини келтиради The Sun.
АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 11 июн куни бошланади.
Рой Кин ЖЧ-2026нинг 3 та фаворитини айтди
Футбол
7 июн, 18:10
«МЮ» собиқ яримҳимоячиси Англияга ишонмаяпти.
Foto: Getty Images