Бугун
12
Ўзбек

Невилл: «Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритади»

Футбол
7 июн, 19:35
Англиялик собиқ ҳимоячи инглизларнинг имкониятларини ҳам баҳолади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Невилл: «Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритади»
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва Англия миллий жамоасининг собиқ ҳимоячиси Гари Невиллнинг фикрича, Франция 2026 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлади.

«Менимча, Франция ғалаба қозонади. Назаримда, уларда жисмоний устунлик, кучли руҳият ва техник маҳоратни ўзида мужассам этган футболчилар бор. Улар тўпни назорат қилиб, ўйинни бошқара олади. Шу билан бирга, тезкор ҳужум қилиш ва қарши ҳужумларда чаққон ҳаракатланиш қобилиятига ҳам эга. Менимча, улар — энг мослашувчан жамоа. Шунинг учун Франция ушбу турнирда ғолиб чиқади, деб ҳисоблайман.

Англия ҳақида гап кетганда, ҳар доим оптимистман. Доимо «биз ғолиб бўла оламиз» деб айтадиган инсонман. Бу жамоа, бу таркиб ва бу футболчилар Жаҳон ҳамда Европа чемпионатларида ғалабага нақадар яқин кела олишларини бир неча бор намойиш қилишди. Аммо бу сафар мендан Англия учун жуда қийин бўлиши мумкинлиги ҳисси ўтмоқда»
, — дея Невиллнинг сўзларини келтиради The Sun.

Аввалроқ Рой Кин ҳам мундиал олдидан ўз фаворитларини айтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Англия
  • Франция Франция
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар