«ПСЖ» вингери Брэдли Барколя учун 130 миллион евро нарх белгилаган. Бу ҳақда Le10 Sport хабар берди.
Франциялик футболчига «Ливерпул» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки АПЛ жамоаси Брэдлининг салоҳиятини юқори баҳолайди, аммо «ПСЖ» талаб қилаётган суммани тўлашга тайёр эмас.
Transfermarkt портали эса Барколянинг нархини қарийб икки баробар паст (70 миллион евро) деб баҳоламоқда. Якунланган мавсум «Лион» тарбияланувчиси Луис Энрике жамоаси сафида 49 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 7 та ассист амалга оширди.
Аввалроқ «ПСЖ» Барколя билан шартномани 2030 йилгача узайтирмоқчи экани маълум қилинганди.