Россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев фаолиятини чемпион мақомида якунлашни истамоқда.
«Мен учун мағлубиятсиз кетиш, камарни бой бермаслик ва чемпион бўлиб кетиш муҳим. Бу қачон содир бўлишини билмайман, чунки чемпионликни сақлаш менга ёқади.
Формада бўлиш, жанг қилиш, йигитлар билан сафарларга чиқиш завқ бағишлайди. Ҳозир 2-3 ой дам олдим, сафарларда бўлдим. Бу нарсалар ҳам тезда зериктиради, фаолиятни якунлагандан кейин ҳам шундай бўлади.
Мен падел ўйнаб кўраман... мотоцикллар, отлар, ферма — буларнинг барчаси бир кун келиб зериктиради. Лекин бутун умр шуғулланган ишинг ҳеч қачон зериктирмайди», — деди Махачев.
Аввалроқ Ислом кейинги жанги август ойида бўлишини маълум қилганди.