Португалиялик мутахассис Жозе Моуринио «Реал»га яқин орада қайтишини тасдиқлади.
Тез орада Жозе «Бенфика»ни тарк этади ва расман «қаймоқранглилар» бош мураббийига айланади. Бу ҳақда Флорентино Переснинг «қироллик клуби» президентлиги сайловидаги ғалабасидан кейин маълум қилинди.
Моуринионинг ўзи ҳам дарҳол баёнот бериб, Пересни табриклади ва қайтишини эълон қилди.
«Ҳа, албатта, мен «Реал» бош мураббийи бўламан», — деди Жозе.
Маълумот ўрнида, Моуринио аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида мадридликларни бошқарган. Флорентино Перес эса сайловда ғалаба қозонган тақдирда португалиялик мураббийни қайтаришини олдиндан маълум қилганди.