Бугун
8
Ўзбек

Пепе «Реал»да Моуринионинг ёрдамчиси бўлади — манба

Футбол
8 июн, 02:15
Собиқ ҳимоячи фаолиятини атиги 2 йил аввал якунлаган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Пепе «Реал»да Моуринионинг ёрдамчиси бўлади — манба
Фото: UEFA

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Пепе жамоага қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Рамон Альварес де Мон хабар берди.

Қайд этилишича, Пепе Жозе Моуринионинг ёрдамчиларидан бири сифатида иш бошлайди. Собиқ ҳимоячи фаолиятини атиги 2 йил аввал якунлаган, унинг сўнгги клуби «Порту» бўлганди.

Маълумот ўрнида, Жозе аввал ҳам 2010–2013 йиллар оралиғида «Реал»ни бошқарган. Яқин вақт ичида у расман «Бенфика»ни тарк этиб, Мадридга қайтади.

Аввалроқ Моуринио «қироллик клуби»га яқин орада қайтишини тасдиқлагани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар