Бугун
8
Ўзбек

Кукуреля ёзда клубини ўзгартириш ниятида

Футбол
8 июн, 02:40
Ҳимоячи учун асосий вариант — «Барса»га қайтиш.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Кукуреля ёзда клубини ўзгартириш ниятида
Фото: Getty Images

«Челси» чап қанот ҳимоячиси Марк Кукуреля ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириш ниятида. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Испаниялик футболчи аллақачон «кўклар» раҳбариятини кетиш истаги ҳақида хабардор қилган. 27 ёшли ўйинчи учун асосий вариант — «Барселона»га қайтиш.

Лондонликлар футболчини сотишдан 40–50 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда. «Барселона» ҳам Кукуреляни ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда, аммо аввал хабар қилинганидек, бу трансфер фақат Алехандро Балде жамоани тарк этган тақдирдагина амалга ошиши мумкин.

Маълумот ўрнида, Марк фаолиятини айнан Каталония клубида бошлаган, аммо асосий жамоага кира олмаган. У «Челси» сафида 2022 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.

Аввалроқ Кукуреля «кўк-анорранглилар»дан таклиф бўлса, рад этиш қийин бўлишини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар