Бугун
8
Ўзбек

«Барса» раҳбарияти Олмонинг келажаги бўйича қарор қабул қилди

Футбол
8 июн, 04:00
Каталонияликлар бу ёзда испаниялик футболчи билан хайрлашмоқчи эмас.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«Барса» раҳбарияти Олмонинг келажаги бўйича қарор қабул қилди
Фото: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Дани Олмонинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда журналист Луис Рохо хабар берди.

«Кўк-анорранглилар» бу ёзда испаниялик футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Бундан ташқари, клуб раҳбарияти яримҳимоячи билан яхшиланган молиявий шартлар асосида янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, Олмо келаси мавсумда белгиланган миқдорда ўйин ўтказган тақдирда маоши оширилади. Якунланган Ла Лига мавсумида 28 ёшли яримҳимоячи «Барселона» сафида 33 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та ассист ёздириб қўйди.

Аввалроқ Олмо жаҳон чемпионатида ўйнаган юлдузлар ўртасида танлов қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар