Бугун
8
Ўзбек

Менян АПЛга йўл олиши мумкин

Футбол
8 июн, 05:00
Посбоннинг ўзи ҳам Туманли Албионга кўчиб ўтишга тайёр.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Менян АПЛга йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Милан» дарвозабони Майк Менян АПЛга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар берди.

Маълум қилинишича, Лондоннинг «Челси» клуби дарвозабонни сотиб олишни мақсад қилган. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Меняннинг ўзи ҳам Туманли Албионга кўчиб ўтишга тайёр. Якунланган А Серия мавсумида 30 ёшли дарвозабон 37 та ўйинда иштирок этиб, 35 та гол ўтказиб юборди ва 15 учрашувда дарвозасини қуруқ сақлади.

Майк ва «россонери» ўртасидаги амалдаги шартнома 2031 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Аввалроқ «Челси»нинг Нунесга қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар