Бугун
8
Ўзбек

Каннаваро олдидаги бошоғриқлар, Канада кўрсатган муаммо ва Нидерландияга қарши таркиб ҳақида

Эксклюзив
8 июн, 06:55
Tribuna.uz сайти ЖЧ-2026 олдидан Трибуна подкастининг илк сонини тақдим этади.
Tribuna Editor
Таҳририят Редактор
Каннаваро олдидаги бошоғриқлар, Канада кўрсатган муаммо ва Нидерландияга қарши таркиб ҳақида
Фото - Tribuna.uz

Сайт ижодкорлари Усмон Ибодов, Икром Рўзимуродов ва Kun.uz журналисти Ўткир Жалолхонов дастлабки сонда 34 йил кутилган мундиал, ЖЧ-2026 учун таркиб, Канада билан ўйиндаги ожиз нуқталар, Каннаваро олдидаги муаммолар ва Нидерландияга қарши ўйин олди таркибни таҳлил ва тахмин қилишди.

Шунингдек, дарвоза чизиғида Неъматов ва Юсупов ўртасидаги рақобат, Ҳусанов феномени, Сайфиевнинг ўйини, марказдаги Ҳамробеков – Шукуров тандемидаги муаммолар, Файзуллаевдаги ўсиш, Ўрунов ва Машариповнинг ҳолати ва Шомуродовнинг ўйини ҳақида фикрлар билдирилди. Азизбек Турғунбоев ва ЖЧга бора олмаган ўйинчилар ҳақида ҳам мулоҳаза юритилди.

Бугунги ван Дейк – Шомуродов тўқнашувидан нималар кутамиз? Нидерландияга қарши асосий таркиб қандай кўриниш олади. Марҳамат подкастимизни томоша қилинг ва лайк босиб, ўз фикрларингизни билдиринг.

Бугунги янгиликлар