Live
1
Ўзбек

ЖЧ-2026. АҚШ — Парагвай ўйини учун таркиблар маълум

Футбол
12 июн, 20:00
Пулишич, Дест ва Алмирон каби футболчилар баҳсни асосий таркибда бошлайди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. АҚШ — Парагвай ўйини учун таркиблар маълум
Фото: Getty Images
63’ Жаҳон чемпионати АҚШ АҚШ 3 : 0 Парагвай Парагвай

2026 йилги жаҳон чемпионатида D гуруҳи баҳслари ҳам бошланмоқда.

Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланадиган ўйинда мезбон АҚШ Парагвайни қабул қилади. Кристиан Пулишич, Сержинио Дест ва Мигел Алмирон каби футболчилар баҳсни асосий таркибда бошлайди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида 14 июн куни Австралия Туркия билан баҳс юритади.

ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
АҚШ — Парагвай

13 июн. Инглвуд. «SoFi Stadium»
АҚШ Фризи, Фриман, Ричардч, Рим, Робинсон, Тилманн, Адамс, Дест, Маккенни, Пулишич, Балогун.
Парагвай — Гилл, Касерес, Ж. Гомес, Алдерете, Алонсо, Д. Гомес, Кубас, Бобадиля, Алмирон, Энсисо, Санабрия.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • АҚШ АҚШ
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар