Бугун
6
Ўзбек

Неймар Бразилиянинг ЖЧдаги иккинчи ўйинигача сафга қайтиши мумкин

Футбол
9 июн, 04:30
Ҳужумчи мушакдаги жароҳатдан тикланишда давом этмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Неймар Бразилиянинг ЖЧдаги иккинчи ўйинигача сафга қайтиши мумкин
Foto: Getty Images
19.06.2026, 20:30 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Гаити Гаити

Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги иккинчи баҳсида майдонга тушиши мумкин.

Globo хабарига кўра, Бразилия миллий жамоаси мураббийлар штаби 34 ёшли футболчининг Ҳаитига қарши учрашувга қадар сафга қайтишига умид қилмоқда.

Қайд этилишича, Неймар айни пайтда болдир мушагидаги жароҳатдан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Бразилия ва Ҳаити ўртасидаги баҳс 19 июн куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади.

Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси C гуруҳидан жой олган бўлиб, Ҳаитидан ташқари Шотландия ва Марокаш миллий жамоаларига қарши ҳам баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Гаити Гаити
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар