Рафиня Бразилия миллий жамоасидаги шериги Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.
«Вини ёш, аммо тажрибаси ва қўлга киритган совринлари туфайли у Жаҳон чемпионати ўйинлари тақдирини ҳал қилишга ва бизга олтинчи чемпионлик унвонини олиб келишга қодир. Ўзимни ҳам шундай футболчилар қаторига қўшаман», — дея «Барселона» ҳужумчисининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Маълумот учун, Бразилия ЖЧ-2026 мусобақасида C гуруҳида Марокаш, Ҳаити ва Шотландия миллий жамоаларига қарши майдонга тушади.
Рафиня: «Винисиус Бразилияга 6-чемпионликни ютиб беришга қодир»
Футбол
10 июн, 18:55
«Барселона» футболчиси миллий жамоадаги шериги ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images