Live
3
Ўзбек

Кака: «Реал»даги фаолиятим кутилган даражада бўлмади»

Футбол
13 июн, 06:46
Бразилиялик афсона Мадрид клубидаги даврини самимий баҳолади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Кака: «Реал»даги фаолиятим кутилган даражада бўлмади»
Foto: Getty Images

«Олтин тўп» совриндори Рикарду Кака Мадриднинг «Реал» клубидаги фаолияти ҳақида фикр билдириб, бу даврни муваффақиятли деб ҳисобламаслигини тан олди.

Бразилиялик собиқ футболчининг айтишича, Мадриддаги йиллари унинг фаолиятидаги энг мураккаб даврлардан бири бўлган.

«Менинг Мадриддаги ўйинларим кутилган даражада бўлмади. Бу мен учун ҳам шахсий, ҳам профессионал томондан мураккаб давр эди.

Эҳтимол, «Реал»да ҳамкорлигимизни худди Эден Азарники каби омадсиз деб ҳисоблашса керак», — деди Кака.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик яримҳимоячи 2009 йилда «Милан»дан «Реал»га ўтган ва 2013 йилгача «қироллик клуби» сафида тўп тепган.

Шу давр мобайнида Кака турли жароҳатлар сабаб ўзининг энг яхши спорт формасини намойиш эта олмади.

Бироқ у «Реал» билан Испания чемпионлиги ва Испания кубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлган.

Маълумот учун, Кака 2007 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритиб, Лионел Месси ва Криштиану Роналду ҳукмронлигидан аввал ушбу мукофотни қўлга киритган сўнгги футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар