Live
3
Ўзбек

Роналдo Анчелотти нима сабабдан Неймарни таркибга киритиб, адашмагани ҳақида гапирди

Футбол
13 июн, 06:50
Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси бош мураббий Неймар борасида тўғри қарор қилганини таъкидлади.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Роналдo Анчелотти нима сабабдан Неймарни таркибга киритиб, адашмагани ҳақида гапирди
Фoтo: Gettyimages

Бразилия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси, икки карра жаҳон чемпиони Роналдо миллий жамоа устози Карло Анчелоттини 34 ёшли ҳужумчи Неймарни жаҳон чемпионати-2026га чақиргани тўғри бўлган деб ҳисобламоқда.

«Менимча, у [Анчелотти] ажойиб танлов қилди. Неймар ҳал қилувчи паллада ижобий натижага ўз ҳиссасини қўшиши ва қизиқарли ўйин кўрсатиши мумкин. Неймарда шундай ҳадя, шундай даҳо борки, ундан воз кеча олмаймиз. У шундай футболчилар сирасига кирадики, 20 дақиқадаёқ ўйин тақдирини ўзгартириб юборади», - дея таъкидлади Роналду ESPN.

Аввалроқ Анчелотти Неймар жароҳатдан тикланишни давом эттираётгани сабабли Бразилия миллий жамоасининг Марокашга қарши мусобақадаги илк ўйинида (14 июн) иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар