Live
3
Ўзбек

Винисиус Анчелотти ҳақида: «У менга энг катта хотиржамликни беради»

Футбол
13 июн, 03:43
Бразилиялик юлдуз мураббийининг ишончи ҳақида гапирди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Винисиус Анчелотти ҳақида: «У менга энг катта хотиржамликни беради»
Foto: Getty Images
13.06.2026, 18:00 Жаҳон чемпионати Бразилия Бразилия - : - Марокаш Марокаш

Бразилия миллий жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор Карло Анчелотти билан ишлаш унга катта ишонч бағишлашини айтди.

Футболчи италиялик мутахассис қўл остида ўзини эркин ҳис қилишини таъкидлади.

«Карло Анчелотти қўл остида ўйнаш менга энг катта хотиржамликни беради. У менга жуда катта эркинлик ва ишонч беради. Бу эса Бразилия миллий жамоаси ҳамда «Реал» сафида аввал эришган натижаларимни давом эттиришимга ёрдам беради», — деди Винисиус.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти ва Винисиус «Реал»да биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритган. 2026 йил бошида италиялик мутахассис Бразилия миллий жамоаси бош мураббийига айлангач, уларнинг ҳамкорлиги миллий жамоада ҳам давом этмоқда.

Маълумот учун, Бразилия миллий жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Марокаш, Ҳаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Марокаш Марокаш
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар