«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида яримҳимояни кучайтириш учун тахминан 116 миллион евродан ортиқ сармоя киритишга тайёр. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Инглиз клубининг потенциал нишонлари қаторидан Карлос Балеба («Брайтон»), Алекс Скотт («Борнмут») ва Матеуш Фернандеш («Вест Ҳэм») ўрин олган.
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ушбу футболчиларни янги мавсум олдидан майдон марказини кучайтириш учун потенциал номзодлар сифатида кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, клуб уч номзоддан фақат иккитаси билан шартнома имзолашга тайёр.
Ўтган мавсумда «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида 38 та ўйинда 71 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.