Италиялик мураббий Роберто Манчини Қатарнинг «Ас Садд» клубидан кетди. Бу ҳақда Қатар клуби расмий сайти хабар берди.
«Қисқа, лекин сон-саноқсиз ажойиб хотираларга бой, жуда муҳим давр. Раҳмат, Роберто Манчини, бир кун келиб бу ҳикоя давом этишига умид қиламиз. Йўлингизнинг кейинги босқичида сизга энг яхши тилакларни тилаймиз, яна кўришгунча!» — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Манчини 2025 йилнинг ноябрида «Ас Садд» бош мураббийига айланганди. Ўтган мавсумда у жамоани чемпионликка олиб чиқди.
Аввалроқ Роберто Италия миллий жамоаси бошқарувини олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.