Жаҳон чемпионати-2026 Бразилия миллий жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Маркиниос учун мундиал чемпионлигини қўлга киритиш учун охирги имконият бўлиши мумкин.
«Ҳар қандай ўйинчи, кимнинг қўлига [жаҳон чемпионати] кубоги тушса, бу, шубҳасиз, унинг ҳаётидаги энг унутилмас лаҳза эканлигини айтади. Мен буни ўзимда синаб кўрмоқчиман. Агар мен жаҳон чемпионатини юта олсам, бу менинг ҳаётим ва фаолиятимнинг чўққиси бўларди. 32 ёшда бу менинг сўнгги имкониятим бўлиши мумкин», - дея Маркиниоснинг сўзларидан иқтибос келтиради ФИФАнинг расмий сайти.
Маълумот учун, 2-турда Бразилия миллий жамоаси Ҳаити билан (20 июн), 3-турда — Шотландия билан (25 июн) учрашади. Марокаш эса 2-турда Шотландия билан (20 июн) баҳс олиб борса, 3-турда Ҳаитига қарши (25 июн) майдонга тушади.