Жаҳон чемпионати иштирокчиларини таништиришда давом этамиз. Навбат С гуруҳига етиб келди. Бу квартетда яққол фаворит ва аутсайдер ҳам бор. Бразилия, Марокаш, Шотландия ва Ҳаити ўрин олган гуруҳга эътибор қаратамиз.
Бразилия

Бош мураббий: Бразилия миллий жамоаси анчадан бери топ мураббий излаётганди. Ниҳоят, Карло Анчелоттини тайинлашга қарор қилди. Италиялик мураббийнинг барча истаклари бажарилди ва унга юқори маош беришга қарор қилди.
Раҳбарият алмашгандан кейин ҳам Анчелотти билан ҳамкорликни давом эттириш учун қисқа муддат ичида барча шароитлар яратилди. Мураббий билан ЖЧ–2026гача шартнома яна узайтирилди.

Юлдуз: Бразилия таркибида ҳар бир чизиқда жаҳон даражасидаги футболчилар бор: дарвозада Алиссон, ҳимояда Маркинос ва Габриэл, марказда тажрибали Каземиро. Ҳужумда эса асосий юлдузлар — Винисиус ва Рафиня. Шунингдек, Неймарга ҳам катта умид боғланган. Ъ
Таркиб:
Дарвозабонлар: Алиссон («Ливерпул»), Эдерсон («Фенербаҳче»), Уэвертон («Гремио»);
Ҳимоячилар: Алекс Сандро («Фламенго»), Бремер («Ювентус»), Данило («Фламенго»), Дуглас Сантос («Зенит»), Габриэл Магаляэс («Арсенал»), Рожер Ибанес («Ал Аҳли»), Лео Перейра («Фламенго»), Маркинос («ПСЖ»), Уэсли Франса («Рома»);
Яримҳимоячилар: Бруно Гимараэс («Нюкасл»), Каземиро («Манчестер Юнайтед»), Данило дос Сантос («Ботафого»), Фабинио («Ал Иттиҳод»), Лукас Пакета («Фламенго»);
Ҳужумчилар: Эндрик («Лион» / «Реал»), Габриэл Мартинелли («Арсенал»), Игор Тиаго («Брентфорд»), Луис Энрике («Зенит»), Матеус Куня («Манчестер Юнайтед»), Неймар («Сантос»), Рафиня Диас («Барселона»), Райан Роша («Борнмут»), Винисиус Жуниор («Реал»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 6,46 фоиз.
Марокаш

Бош мураббий: Март ойида Марокаш мураббийлар штабида ўзгариш бўлди ва Волид Реграги истеъфога чиқди. Бу қарор Африка миллатлар кубоги финалидаги мағлубиятдан кейин қабул қилинди.
Ҳозир Марокаш миллий жамоаси Белгида туғилган Муҳаммад Уахби бошқармоқда. 49 ёшли мураббий ўтган йили Марокко ёшларирни жаҳон чемпионлигига олиб чиққан эди.

Юлдуз: Жамоада учта асосий фигурани ажратиб кўрсатиш мумкин.
Дарвозада — Ясин Буну. Жамоанинг етакчиси — Ашраф Ҳакимий. У «ПСЖ» билан совринларни кетма-кет қўлга киритмоқда. Янги авлоднинг юзи — Браҳим Диас. У Африка кубогида турли ролларда кўринди: аввалига қаҳрамон, финалда эса омадсиз пеналти ижрочисига айланди.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Ёсин Буну («Ал Ҳилол»), Мунир Муҳаммади (РСБ), Аҳмад Таняути (ФАР);
Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ»), Нуссайр Мазрауи («Манчестер Юнайтед»), Анасс Салоҳ-Эддин (ПСВ), Юсуф Беламмари («Ал Ахли» Қоҳира), Исса Диоп («Фулҳэм»), Шади Риад («Кристал Пэлас»), Закариё Ал Уаҳди («Генк»), Редуан Алял («Мехелен»), Найиф Агерд («Марсел»);
Яримҳимоячилар: Нел Ал Энауи («Рома»), Аззедин Унаи («Жирона»), Исмоил Сайбари (ПСВ), Билол Ал Ҳаннус («Штутгарт»), Самир Ал Мурабет («Страсбург»), Софиан Амрабат («Бетис»), Аюб Буадди («Лилл»);
Ҳужумчилар: Браҳим Диас («Реал»), Аюб Ал Кааби («Олимпиакос»), Абде Эззалзули («Бетис»), Софиан Раҳими («Ал Айн»), Гессим Ёсин («Страсбург»), Аюб Амаимуни-Эшгуяб («Айнтрахт»), Шамсдин Талби («Сандерленд»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 1,72 фоиз
Шотландия

Бош мураббий: Стив Кларк — турнирдаги энг тажрибали мураббийлардан бири. У 7 йилдан бери жамоани бошқармоқда ва шартномасини 2030 йилгача узайтирди. Унинг қўл остида Шотландия катта прогрессга эришди: 1998 йилдан бери илк бор ЖЧга йўлланма олди. Стив миллий жамоани анча кучайтирди. Илгари жамоа саралашда ҳам аутсайдерлардан бири ҳисобланар эди.

Юлдуз: Жамоанинг асосий фигураси — Скотт Мактоминай. Унинг ҳужумга яқинроқ ўйнаши фаолиятини янги босқичга олиб чиқди. «Наполи»да ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда. Шунингдек, Эндрю Робертсон ва Жон Макгинн жамоанинг руҳий етакчилари ҳисобланади.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Крейг Гордон («Ҳартс»), Ангус Ганн («Ноттингҳем Форест»), Лиам Келли («Рейнжерс»).
Ҳимоячилар: Грант Ҳэнли («Ҳиберниан»), Жек Ҳендри («Ал Иттифоқ»), Аарон Хики («Брентфорд»), Дом Ҳйам («Рексҳэм»), Скотт Маккенна («Динамо» Загреб), Натан Паттерсон («Эвертон»), Энтони Ралстон («Селтик»), Энди Робертсон («Ливерпул»), Жон Суттар («Рейнжерс»), Киран Тирни («Селтик»).
Яримҳимоячилар: Райан Кристи («Борнмут»), Финдли Кёртис («Килмарнок»), Люис Фергюсон («Болоня»), Бен Гэннон-Доук («Борнмут»), Жон Макгинн («Астон Вилла»), Кенни Маклин («Норвич Сити»), Скотт Мактоминай («Наполи»).
Ҳужумчилар: Че Адамс («Торино»), Линдон Дайкс («Чарлтон»), Жорж Хорст («Ипсвич Таун»), Лоуренс Шенкленд («Ҳартс»), Росс Стюарт («Саутгемптон»), Тайлер Флетчер («Манчестер Юнайтед»).
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,20 фоиз.
Ҳаити

Бош мураббий: Себастян Мине— турли мамлакатларда ишлаган тажрибали мутахассис. У қийин шароитларга қарамай, Ҳаитини мундиалга олиб чиқди.
Жамоа ўз уй ўйинларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур бўлганига қарамай, кучли рақибларни ортда қолдирди. Гарчи гуруҳда аутсайдер бўлишига қарамай, Миненинг хизматлари юқори.

Юлдуз: Жамоанинг етакчиларидан бири — Жан Рикнер. Ҳужумда эса Дюкенс Назон ажралиб турди. Янги юлдуз сифатида Вилсон Изидор эътибор марказида. У илгари Франция ёшлар жамоаларида ўйнаган, аммо энди Ҳаити шарафини ҳимоя қилмоқда.
Таркиб:
Дарвозабонлар: Жонни Пласид, Александр Пер, Жозюэ Дюверже
Ҳимоячилар: Карленс Арюкс, Кито Термонси, Рикардо Аде, Ханнес Делкруа, Мартен Эксперенес, Дюк Лакруа, Жан-Кевен Дюверн, Вилгенс Поген.
Яримҳимоячилар: Карл Сенте, Жан Рикнер, Левертон Пер, Дэнли Жак Жак, Доминик Симон, Вуденски Пер
Ҳужумчилар: Дэррик Этиенн, Дюкенс Назон, Луисиус Дидсон, Рюбен Провиданс, Ленни Жозеф, Вилсон Изидор, Яссин Фортюне, Францди Пиерро, Жозуэ Казимир.
Чемпионлик эҳтимоли (Opta): 0,01 фоиз.