Live
1
Ўзбек

Мартин «Лестер»ни бошқаришга асосий даъвогар – Романо

Футбол
13 июн, 18:09
У «Рейнжерс»ни 2025 йилнинг октябрида тарк этган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Мартин «Лестер»ни бошқаришга асосий даъвогар – Романо
Фото: Getty Images

«Рейнжерс»нинг собиқ бош мураббийи Расселл Мартин фаолиятини «Лестер Сити»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, Мартин ушбу лавозимга асосий номзод ҳисобланади.

Аввалроқ мутахассис «Милтон-Кинс Донс», «Суонси Сити» ва «Саутҳэмптон» клубларини ҳам бошқарган. У «Рейнжерс»ни 2025 йилнинг октябрида тарк этган.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Лестер Сити» Чемпионшипдан 1-Лигага тушиб кетди. Бу Англия футбол тизимида учинчи дивизион ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лестер Лестер
Бугунги янгиликлар