«Ницца» ҳуқуқларига эгалик қилувчи INEOS компанияси «Челси»нинг собиқ бош мураббийи Лиам Росениорга таклиф билан мурожаат қилди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, англиялик мураббий «бургутлар»ни бошқариш таклифини рад этган.
Клубнинг АҚШдан бўлган потенциал янги харидорларга сотилиши амалга ошмади. Жамоанинг ҳозирги раҳбарияти кейинги мавсум олдидан тайёргарлик ишларини олиб бормоқда, янги мураббийни таклиф қилиш — унинг асосий йўналишларидан бири.
Декабр ойида «бургутлар»ни бошқарган Клод Пюэлнинг янги шартнома имзоламаслиги ва шу ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Росенор «Челси»даги муваффақиятсиз даврдан сўнг танаффус олишга қарор қилгании учун «Ницца»ни бошқаришдан бош тортди.