Live
2
Ўзбек

Витсел: «Ницца»га ёш футболчиларга тажрибамни улашиш учун келдим»

Футбол
3 октябр, 10:26
Белгиялик 37 ёшли футболчи яқинда ижара асосида «Ницца» клубига келди.
Витсел: «Ницца»га ёш футболчиларга тажрибамни улашиш учун келдим»
Фото: Getty Images

«Ницца» яримҳиомчиси Аксел Витсел нима сабабдан Франция клубига келиб қўшилгани ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик 37 ёшли футболчи яқинда ижара асосида «Ницца» клубига келди. Футболчининг «Жирона» билан шартномаси бор. Ўтган мавсумда у каталонияликлар сафида Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушганди.

«Ёш футболчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга устозлик қилиш — у мени жамоага келишга кўндирган биринчи сўзлар ана шу эди. Бу менга ёқди. Билим ва тажрибамни бошқаларга етказишда иштирок этиш — менга ёқадиган рол», — дея Витселнинг сўзларидан келтиради L'Équipe нашри.

Маълумот учун, Аксел фаолияти давомида «Стандард», «Бенфика», «Зенит», «Боруссия Д», «Жирона» ва Хитойнинг икки клубида ўйнаган. Белгия миллий жамоасида эса 140дан ортиқ баҳсда майдонга тушган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ницца Ницца
Бугунги янгиликлар