Австрия миллий жамоаси бош мураббий Ралф Рангник билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда Австрия футбол федерациясининг расмий сайти хабар берди.
Мутахассиснинг янги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Австрия 2026 йилги жаҳон чемпионатида J гуруҳида иштирок этади. Рангник шогирдларига Аргентина, Жазоир ва Иордания жамоалари рақиблик қилади.
Аввалроқ Ралф «Милан» клубида иш бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ у Австрия миллий жамоасини бошқаришда давом этади.