Live
2
Ўзбек

Германия миллий жамоаси 600 нафар мухлиснинг ЖЧ ўйинига бориш харажатларини тўлаб беради

Футбол
13 июн, 12:50
Немислар гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига мухлисларнинг сафар тўловини қоплаб берадилар.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Германия миллий жамоаси 600 нафар мухлиснинг ЖЧ ўйинига бориш харажатларини тўлаб беради
Фoтo: Gettyimages

Германия миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Эквадорга қарши ўйин (25 июн) учун 600 мухлиснинг сафар тўловини қоплайди. Ўйин АҚШдаги «Метлайф» стадионида бўлиб ўтади. Саккизта автобус немис миллий жамоаси мухлисларини Ист-Рутерфорддаги аренга олиб боради.

«Миллий жамоа кенгашини эътироф этиш зарур. Сафар харажатлари қанчалик қиммат эканлиги ҳақидаги биринчи хабарлар пайдо бўлганида, жамоа ичида бу ғоя пайдо бўлди.

Таъкидланишича, жамоа сардори Йозуа Киммих DFB билан боғланган. «Ҳақиқатни айтганда, пул бу ерда ҳеч қандай рол ўйнаши керак эмаслигини айтди. Футболчилар сумманинг каттагина қисмини ўз ёнларидан берган», - дейди Немис футбол союзи (DFB) бош директори Андреас Реттиг Kicker нашрига.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар