Live
1
Ўзбек

Арбелоа АПЛда иш бошлашга яқин

Футбол
13 июн, 14:08
«Реал» клуби собиқ бош мураббийи «Фулҳэм» жамоасини бошқариши мумкин.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Арбелоа АПЛда иш бошлашга яқин
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда Marca журналисти Маттео Моретто хабар бермоқда.

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Алваро Арбелоа «Фулҳэм»да иш бошлаши мумкин.

Испаниялик мутахассис вакиллари Оскар Рибот, Луис Алонсо ва инглиз клуби вакиллари ўртасидаги музокаралар анча тез руҳда ўтмоқда. Айтилишича, томонлар майда деталлар борасида келишиб олса бўлгани.

Ҳар икки томон яқин кунларда тўлиқ келишувга эришилиши ва битим имзоланишига ишонч билан қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа қониқарсиз натижалар туфайли 9 июн куни «Реал»даги лавозимидан бўшатилган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Фулхэм Фулхэм
Бугунги янгиликлар