Live
2
Ўзбек

Каримов ва Абдуллаев машғулотларга қайтди, Машарипов, Ғаниев эса йўқ

Футбол
13 июн, 13:23
Ғаниев, Машарипов, Алижонов ва Ҳамробеков эса жамоавий машғулотларда кўриниш бермаяпти.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Каримов ва Абдуллаев машғулотларга қайтди, Машарипов, Ғаниев эса йўқ
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Колумбияга қарши баҳсга тайёргарликни давом эттирмоқда.

ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, Нидерландияга қарши баҳсда иштирок этмаган Беҳруз Каримов ва Абдулла Абдуллаев умумий гуруҳ машғулотларига қайтган.

Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев, Жалолиддин Машарипов, Ҳожиакбар Алижонов эса жамоавий машғулотларда кўриниш бермаяпти. Аввалроқ италияликлар мутахассислар бу футболчилар билан алоҳида шуғулланаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июн куни миллий жамоамиз Колумбияга қарши беллашади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар