Live
2
Ўзбек

Станоевич «Динамо» сафига қайтди

Футбол
13 июн, 12:45
Марко мавсумни самарқандликлар сафида якунлайди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Станоевич «Динамо» сафига қайтди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» 2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярми олдидан селекция жараёнини бошлаб юборган.

Клуб ўтган ярим йилликдан кейин таркибни трансформация қилиш жараёнини давом эттирмоқда. 2025 йилги мавсумда «Динамо» шарафини ҳимоя қилиб, самарқандлик мухлислар меҳрини қозонган Марко Станоевич жамоа сафига қайтди.

Сербиялик 37 ёшли яримҳимоячи ўз мамлакатидаги ярим йиллик фаолиятидан кейин «Динамо»га қайтди ва 2026 йил якунига қадар самарқандликлар шарафини ҳимоя қилади.

«Ишонамизки, Марко Станоевич ажойиб ўйинлари ва катта тажрибаси билан «Динамо»нинг ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади», - дейилади клуб хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар