Live
1
Ўзбек

«Динамо» Тошкентда йиғинга киришди

Футбол
10 июн, 11:53
Йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Динамо» Тошкентда йиғинга киришди
Фото: Динамо ПФК

«Динамо» жамоаси 20 кунлик танаффусдан кейин мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси 9 июн куни Тошкентга йўл олиб, ўқув-машғулот йиғинига киришди. Ҳозирда Азизбек Амонов ва Жаҳонгир Ўрозов Ўзбекистон миллий жамоаси сафида ЖЧ-2026га тайёргарлик кўраётган бўлса, Фирдавс Абдураҳмонов ва Ойбек Ўрмонжонов Ўзбекистон ёшлар жамоаси сафида йиғинда қатнашмоқда. Таркибдаги қолган футболчилар жамоамиз йиғинига келиб қўшилмоқда.

«Динамо» жамоасининг пойтахтдаги йиғини 27 июн кунига қадар давом этади. Бу оралиқда жамоа бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Динамо Динамо
Бугунги янгиликлар