Шотландия миллий жамоаси ҳимоячиси ва сардори Эндрю Робертсон жаҳон чемпионати 1-тур доирасидаги Ҳаитига қарши ўйин (1:0)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Шотландия анча мураккаб гуруҳга тушган, бизни қийин ўйинлар кутмоқда. Жуда оғир бўлишини биламиз.
Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш учун ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишимиз керак. Агар буни уддаласак, рақибларимиз учун муаммолар пайдо бўлади», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради Daily Record.
Маълумот ўрнида, гуруҳ босқичининг 2-турида Шотландия Марокашга қарши майдонга тушади. Учрашув 20 июн куни бўлиб ўтади.