2026 йилги жаҳон чемпионатида D гуруҳи 1-тур баҳслари давом эттирилади.
Тошкент вақти билан соат 09:00 да бошланадиган ўйинда Австралия Туркияга қарши майдонга тушади. Арда Гулер, Ҳоқон Чалхонўғли ва Метю Райан каби футболчилар баҳсни асосий таркибда бошлайди.
Маълумот ўрнида, гуруҳнинг илк ўйинида АҚШ Парагвайни йирик 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
Австралия — Туркия
14 июн. Ванкувер. «BC Place»
Австралия — Райан, Соуттар, Сиркати, Бургесс, Италиано, Ирвин, О'Нилл, Бос, Иранкунда, Туре, Меткалф.
Туркия — Чакир, Челик, Бардакчи, Демирал, Кадиўғли, Юксек, Чалхонўғли, Йилмаз, Гулер, Кокчу, Актуркўғли.