Туркия миллий жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Австралия миллий жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Жамоада ҳаяжон бор, аммо биз ҳаммаси кутилганидек бўлишига ишонамиз. Жаҳон чемпионатида бизни кўплаб синовлар кутмоқда.
Биз турнирдан завқ олишни истаймиз. Жамоа бу ерга етиб келганининг ўзиёқ фахрланишга арзийди. Энди эса ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишимиз керак», — деди италиялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, Туркия ва Австралия миллий жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 14 июн куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 09:00 да старт олади.
Аввалроқ Монтелла Туркия билан мундиалга чиқиш орзу бўлгани ҳақида гапириб ўтганди.