Бугун
14
Ўзбек

Ямал ва Уилямс жароҳатидан тўлиқ тикланиб, сафга қайтди

Футбол
14 июн, 01:40
Икки футболчи ҳам жамоа билан тўлиқ машғулотларда иштирок этган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Ямал ва Уилямс жароҳатидан тўлиқ тикланиб, сафга қайтди
Фото: Getty Images

Испания миллий жамоаси вингерлари Нико Уилямс ва Ламин Ямал жароҳатларидан тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳар икки футболчи миллий жамоа билан тўлиқ машғулотларда иштирок этган. Шу тариқа, Ямал ва Уилямс жаҳон чемпионати доирасида Кабо-Вердега қарши илк ўйинда «қизил фурия»га ёрдам беришга тайёр.

H гуруҳида Испания ва Кабо-Вердеден ташқари Саудия Арабистони ҳамда Уругвай миллий жамоалари плей-офф учун кураш олиб боради. Аввалроқ Ямалга илк турда 15-20 дақиқа майдонда ҳаракат қилиш имконияти берилиши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар