2026 йилги жаҳон чемпионатида D гуруҳи 1-тур баҳслари якунига етди.
Гуруҳдаги иккинчи учрашувда Австралия миллий жамоаси Туркияга қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Икки голга Иранкунда ва Меткалф муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу гуруҳдаги илк беллашувда АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.
ЖЧ-2026. D гуруҳи. 1-тур
14 июн. Ванкувер. «BC Place»
Австралия — Туркия 2:0
Голлар: Иранкунда 27, Меткалф 75.
Австралия — Райан, Соуттар, Сиркати, Бургесс, Италиано, Ирвин, О'Нилл, Бос, Иранкунда, Туре, Меткалф.
Туркия — Чакир, Челик, Бардакчи, Демирал, Кадиўғли, Юксек, Чалхонўғли, Йилмаз, Гулер, Кокчу, Актуркўғли.