ФИФА ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Англия ва Хорватия миллий жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди.
Мазкур баҳсни франциялик тажрибали рефери Клеман Тюрпен бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Николя Дано ва Бенжамен Паже ёрдам беради. Захира ҳаками вазифасини эса Катя Гарсия бажаради.
Эслатиб ўтамиз, Англия — Хорватия учрашуви 17 июн куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.
Ҳар икки жамоа ЖЧ-2026даги юришини нисбатан кеч бошлаётган жамоалар қаторидан жой олган.
Англия ва Хорватия L гуруҳида иштирок этиб, плей-офф йўлланмаси учун муҳим кураш олиб боради. Айниқса, ушбу баҳс гуруҳдаги якуний ўринлар тақсимотига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Маълумот учун, Клеман Тюрпен замонавий футболнинг энг тажрибали ҳакамларидан бири бўлиб, аввалроқ Чемпионлар лигаси финали ва йирик халқаро турнирларнинг ҳал қилувчи учрашувларида ҳам ишлаган.