Live
2
Ўзбек

Мбаппе: «Биз доим миллий жамоа ва бошқа масалаларни ажратишни билганмиз»

Футбол
14 июн, 11:52
Франциялик футболчи клубларининг қарама-қаршилиги ҳамюрти билан ўзаро муносабатларига таъсири ҳақида гапирди.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Мбаппе: «Биз доим миллий жамоа ва бошқа масалаларни ажратишни билганмиз»
Фoтo: Gettyimages

Килиан «Реал» ва «Барса» қарама-қаршилиги Кунде билан муносабатларига таъсири ҳақида гапириб берди.

«Ҳа, биз Испанияда кўришиб турамиз. Биз мен «ПСЖ»да ўйнаганимдагидан кўра кўпроқ кўришиб, ҳазиллашамиз.

Охирги пайтлар охирги гап унда қолмоқда, чунки биз «Барса»ни юта олмаяпмиз. Бироқ биз доим миллий жамоа ва бошқа масалаларни ажратишни билганмиз», - деди Килиан.

Маълумот учун, якунига етган мавсумда «Барселона» 94 очко билан чемпионликни қўлга киритди, «Реал» эса 86 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

Бугунги янгиликлар