Беллашув меҳмонларнинг тўлиқ устунлигида ўтди ва якунда 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.
Ҳисоб 22-дақиқада Зайниддин Ҳамрабоев томонидан очилди. Иккинчи бўлимда Саидхон Ҳамидов дубл қайд этиб, жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 64-дақиқада мезбонлар футболчиси Миршавкат Мирёқубов қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва орадан икки дақиқа ўтиб Абдушукур Маҳаматов пеналтидан унумли фойдаланди.
Шундан сўнг Бегис Куанишбаев ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Мезбонлар сафида Асатилла Ғайратиллаев битта жавоб голини урган бўлса, Саидхон Ҳамидов учинчи голини киритиб, хет-трик муаллифига айланди.
Мазкур натижадан сўнг «Олимпик Мобиуз» очколари сонини 12 тага етказиб, турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди. «Яйпан» эса 13 очко билан 8-поғонада қолди.
Пролига. 10-тур
Яйпан - Олимпик Мобиуз 1:6
Голлар: Ҳамрабоев, 22 (0:1), Ҳамидов, 52 (0:2), Ҳамидов, 61 (0:3), Маҳаматов, 66-пен (0:4), Куанишбаев, 81 (0:5), Ғайратиллаев, 82 (1:5), Ҳамидов, 83 (1:6).
Четлатиш: Миршавкат Мирёқубов, 64 («Яйпан»).
