Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасидаги Ўзбекистон — Колумбия баҳсига ҳакамлар тайинланди.
Ўйинни англиялик ФИФА рефериси Энтони Тэйлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамюртлари — Гари Бесвик ва Адам Нунн ёрдам беради. Тўртинчи ва захира ҳаками сифатида ФИФА Коста-Рика вакиллари — Хуан Калдерон ва Хуан Карлос Морага ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 18 июн куни Мехикодаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Португалия ва Конго ДР миллий жамоаларига қарши ҳам баҳс олиб боради.