Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Колумбия ўйини чипталар сотуви бўйича турнирда энг яхши натижа қайд этмоқда

Футбол
11 июн, 00:50
Очилиш ўйини бўлган Мексика — ЖАР ва Бразилия — Марокаш баҳслари ҳам бу борада ортда қолмоқда.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Колумбия ўйини чипталар сотуви бўйича турнирда энг яхши натижа қайд этмоқда
Фото: Football Ticket Net
17.06.2026, 22:00 Жаҳон чемпионати Ўзбекистон Ўзбекистон - : - Колумбия Колумбия

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Колумбия ўйини чипталар сотуви бўйича турнирда энг яхши натижа қайд этмоқда. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия учрашуви учун 74 725 та чипта сотилган. Айни пайтда бу кўрсаткич жаҳон чемпионатининг бошқа ҳар қандай ўйинидан кўпроқ.

Жумладан, очилиш ўйини бўлган Мексика — Жанубий Африка Республикаси (73 373) ва Бразилия — Марокаш (73 719) баҳслари ҳам бу борада ортда қолмоқда», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Фабио Каннаваро мундиал олдидан ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Колумбия Колумбия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар