Колумбиялик яримҳимоячи Хамес Родригес миллий жамоадаги шериги Луис Диаснинг «Олтин тўп»га эга чиқиши ҳақида гапирди.
«Диас «Олтин тўп» ютиши мумкинми? Нега энди йўқ? У мен учун ҳозир дунёнинг энг яхши 5 футболчисидан бири бўлиб турибди.
Агар биз мундиалда финалга чиқсак, у «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин», — деди Хамес. Маълумот ўрнида, Луис якунланган мавсум барча мусобақаларда 51 ўйин ўтказиб, 26 гол ва 23 ассист муаллифи бўлган.
Колумбия миллий жамоаси эса жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Португалия, Конго ДР ва Ўзбекистон миллий жамоаларига қарши баҳс олиб боради.