Live
4
Ўзбек

«Бавария» Олисе билан 2031 йилгача янги шартнома имзоламоқчи

Футбол
14 июн, 10:56
Мюнхен клуби франциялик юлдузнинг маошини деярли икки баробарга оширишга тайёр.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Бавария» Олисе билан 2031 йилгача янги шартнома имзоламоқчи
Foto: Getty Images

«Бавария» вингери Майкл Олисенинг келажаги билан боғлиқ миш-мишларга якун ясашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда L'Équipe нашрига таяниб, Bayern & Germany саҳифаси хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби 24 ёшли футболчи билан шартномани 2031 йилгача узайтирмоқчи. Янги битим доирасида унинг маоши деярли икки баробарга оширилиши кутилмоқда.

Агар келишув амалга ошса, Олисе «Бавария»нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

Ҳозирги вақтда франциялик футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

ОАВ маълумотларига кўра, Олисе ҳозирда йилига 16-17 миллион евро атрофида маош олмоқда.

2025/26 йилги мавсум вингер учун жуда муваффақиятли кечди. У барча мусобақаларда 52 та баҳсда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Тransfermarkt портали Майкл Олисенинг трансфер қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Қайд этиш жоиз, сўнгги ҳафталарда футболчига «ПСЖ» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ «Бавария» ўз юлдузини сақлаб қолишга қатъий бел боғлаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар