Мадриднинг «Реал» клуби «Бавария» ҳимоячиси Алфонсо Девис трансфери вариантини яна кўриб чиқмоқда.
Мadrid Universal хабарига кўра, канадалик футболчи узоқ вақт давомида «қироллик клуби»нинг асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб келган. Бироқ у якунда Мюнхен клуби билан шартномасини 2030 йилгача узайтиргач, бу борадаги хабарлар тўхтаб қолганди.
Эндиликда мадридликлар яна футболчини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Бироқ трансфер амалга ошишига жиддий тўсиқ мавжуд. Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг юқори маоши «Реал» учун асосий муаммо бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, Мадрид клубининг янги бош мураббийи Жозе Моуринио Алфонсо Девиснинг ўйинларига юқори баҳо беради ва унинг истеъдодини қадрлайди.
Эслатиб ўтамиз, Девис замонавий футболнинг энг кучли чап қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилади.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали футболчини 40 миллион еврога баҳолаган. У ўтган мавсум «Бавария» сафида 23 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.