Live
1
Ўзбек

«Реал» Камавинга ва Валвердега нарх белгилади

Футбол
10 июн, 11:44
Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
«Реал» Камавинга ва Валвердега нарх белгилади
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби икки нафар яримҳимоячиси – Эдуарду Камавинга ва Федерико Валвердени трансферга қўйиши мумкин. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб франциялик хавбекни 50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Футболчи 2021 йилда «Ренн»дан 30 млн евро эвазига Мадрид клуби сафига келиб қўшилганди. Унинг жамоа билан амалдаги битими 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Валверденинг нархи 100 млн евро этиб белгиланди. Уругвайликнинг эҳтимолий кетиши нафақат спорт сабаблари, балки жамоадаги муаммолар, жумладан ярим ҳимоячи Орелиен Чуамени билан можаро билан ҳам боғлиқ.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар