«Атлетико» клуби Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Реал»нинг «матрасчилар» ҳужумчиси Хулиан Алваресни 150 миллион еврога сотиб олишга бўлган муваффақиятсиз уриниши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
1. Сиз Папанинг «Атлетико» мухлиси эканини айтган видеосини қисқартириб қўйгансиз.
2. Одоб-ахлоқ билан миннатдорликни адаштириб юборган кўринасиз. Ҳеч қандай шубҳа қолмаслиги учун айтамиз: сизга ҳеч нима учун раҳмат айтмаймиз.
3. Биз Алварес бўйича ҳеч қандай таклифни кўриб чиқмаяпмиз ва муҳокама ҳам қилмаяпмиз.
4. Қандай қилиб муносабатларимиз ёмон бўлиши мумкин? Ахир сиз бизни «Барселона»дан ҳам кўпроқ кулдирасиз, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ «Реал» ўз баёнотида шундай деган эди: «Икки клуб ўртасидаги яхши муносабатлар доирасида қилинган таклифни ўрганиб чиқиб ва баҳолаб, Мадриднинг «Атлетико» клуби бунинг учун миннатдорчилик билдирди ва футболчи учун белгиланган товон пули суммасини рўкач қилиб, уни рад этди.
«Барса» устидан кулгандан-да кўпроқ куляпмиз». «Атлетико» — «Реал»нинг Алварес борасидаги баёноти ҳақида
Футбол
10 июн, 07:00
«Реал» Хулиан бўйича расмий таклиф юборганди.
Фото: Getty Images