Бугун
9
Ўзбек

Саудия клублари Дэвисга қизиқиш билдирмоқда

Футбол
10 июн, 09:05
Дэвиснинг «Бавария» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Саудия клублари Дэвисга қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

Саудия клублари «Бавария» ҳимоячиси Алфонсо Дэвисга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мюнхенликлар раҳбарияти канадалик 25 ёшли футболчи бўйича таклифларни шу ёзда кўриб чиқишга тайёр.

Дэвиснинг «Бавария» билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Унинг йиллик маоши эса солиқлар чиқариб ташлангунга қадар 15 дан 20 миллион еврогачани ташкил этади.

Саудия Арабистони томонидан қизиқиш «Бавария»нинг футболчининг соғлиғидан хавотирда эканлиги фонида юзага келди.

Сўнгги мавсумларда Дэвис бир неча бор жароҳатларга дуч келди. Бу эса бош мураббий Венсан Компанини чап қанот ҳимоячиси позицияси бўйича режаларини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар