«Бавария» вингери Майкл Олисе учун яна бир даъвогар пайдо бўлди. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди.
«ПСЖ» ҳам 24 ёшли футболчини харид қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Мюнхен клуби раҳбарияти эса франциялик вингерни сотиш ниятида эмас ва Майкл учун жуда катта сумма талаб қилинади.
Шу билан бирга, парижликлар Олисе учун молиявий талабларни қондириш имкониятига эга экани айтилмоқда. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг нархи 150 миллион еврони ташкил этади.
Якунланган мавсумда мюнхенликлар юлдузи 52 та ўйинда 22 гол ва 31 ассист қайд этди. Аввалроқ «Реал» Олисе учун янги таклиф тайёрлаётгани маълум қилинганди.