Бугун
6
Ўзбек

«ПСЖ» Гулер трансфери учун 120 млн евро сарфлашга тайёр

Футбол
11 июн, 03:10
Арданинг «Реал» билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
«ПСЖ» Гулер трансфери учун 120 млн евро сарфлашга тайёр
Фото: Getty Images

«Реал» футболчиси Арда Гулер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goals Zone хабар берди.

Қайд этилишича, «ПСЖ» яримҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти Гулер трансфери учун 120 миллион евро сарфлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, Арданинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Якунланган мавсумда яримҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида 51 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6 гол ва 14 ассист ёзиб қўйди.

Аввалроқ Гулер Чемпионлар Лигасининг кашфиёти деб топилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар