34 ёшли амалдаги UFC чемпиони, 77 кг вазн тоифасида россиялик Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангини июл ойидаёқ ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.
«Шундай бўладики, сен жимсан, лекин улар гапираверади, гапираверади ва гапираверади. Ва одамлар уларга ишонишни бошлайди! UFCда ундай эмаски, сен хоҳладинг ва дарҳол кейинги турнирда жанг ташкиллаштирилади. У айтади: «Жангни қабул қил». Мен қабул қиламан, лекин шартнома йўқ! Нимани қабул қиламан, ўзи? Мен шундай жавоб бердим, менга шартномани юборишсин. Менда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Қўлимдаги эски жароҳат бор, аммо уни фаолиятим тугаганидан сўнг операция қилдираман. Ҳозир бу жангларни бузиш учун сабаб эмас. Тайёрман, шартномани юборинг. Ҳозир мен йиғиндаман, июл ойида жангга тайёр бўламан. Бироқ ҳозирча шартнома йўқ — эҳтимол, бу Иан Гарри ёки Моралес бўлиши мумкин. Буни мен ҳал қилмайман ва танламайман», — деди Махачев Red Corner MMA YouTube каналига интервюсида.