Бугун
7
Ўзбек

«Милан» Аллегри билан масалани уч кун ичида ҳал қилиши керак

Футбол
14 июн, 10:52
Клуб мураббий билан келишувга эришмаса, иш судгача етиб бориши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Милан» Аллегри билан масалани уч кун ичида ҳал қилиши керак
Foto: Getty Images

«Милан» клубида собиқ бош мураббий Массимилиано Аллегри билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда. PianetaMilan.it хабарига кўра, клубда мутахассис билан молиявий масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун яна уч кун вақт бор.

Қайд этилишича, 16 июн — муҳим сана ҳисобланади. Айнан шу куни «Милан» келаси мавсум А Серияда иштирок этишини расман тасдиқлаши керак.

Агар шу муддатгача томонлар ўзаро келишувга эриша олмаса, масала суд жараёнига ўтиши мумкин. Бундай ҳолатда «россонери» қўшимча молиявий харажатларга дуч келиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Массимилиано Аллегри «Милан» бош мураббийи этиб бир йил аввал тайинланган эди. Бироқ жамоа мавсум якунида кутилган натижаларни қайд эта олмади ва мутахассис ўз лавозимини тарк этди.

Ҳозирча клуб ҳам, мураббий томони ҳам вазият юзасидан расмий баёнот бермаган.

Шу билан бирга, Италия матбуоти томонлар ўртасидаги музокаралар давом этаётгани ва келишувга эришиш имконияти сақланиб қолаётганини таъкидламоқда.

Бугунги янгиликлар